14 ёшлик кизалок. булган вокея
бу вокея 3 йил олдинг булган. 3 ака укалар буларди бир биридан мандит яни угри безори боллар эди. коттаси камалиб хам чиккан. коттаси уйланиб ажрашган уртанчаси эса бизни

Ўн саккиз ёшинг

Bo'limi: Qo'shnilar bilan
O'qildi: 448 marta
Не ажаб, чун сарвинозим ўн сакиз ёшиндадир.
Ўн сакиз минг олам ошуби агар бошиндадир
Алишер Навоий


Ўн саккизга кирган одамнинг кўзига олам жилва қилади. Камалакнинг етти рангидан етмиш минг ранг ясайди. Эчкининг ёқимсиз маъраши ҳам қулоғига бул-бул навоси бўлиб киради. Юлдузларга қўли етади, тубсиз уммонлар тиззасидан келади.
Ўн саккизга кирмабсиз, дунёга келмабсиз!
Мана, ўн саккизга кирганлардан бири каттакон терак тагида хаёлчан турибди. У ҳали шу ёшга етиб оғзига ичкилик деган нарсани олмаган. Аммо қип-қизил маст. Овози дўриллайди, ҳуснбузар тошган юзларида бир чиройли хаёл излари бор. Мана шу боланинг ўн саккизга кирганига бугун роппа-роса тўрт ой бўлди. Шу ёшга кирди-ю, шунақа хаёлчан, бўлар-бўлмасга хўрсинадиган, кечаси ойга қараб ўзича шеър тўқийдиган бўлиб қолди.
Кексалар! Сиз ҳам шу ёшингизни эсланг!
Қишда саримсоқ пиёз еган одамнинг оғзидан кўклам жаласи қуйиб ўтган теракзорнинг иси келади. Сиз ҳам болалигингизни эсласангиз унутилган муҳаббат яна туғёнга келади. Мана шу хўрсиниб турган, юзига ҳуснбузар тошган йигит сизсиз, шу сизнинг ўн саккиз ёшингиз.
Йигитча хўрсиниб турган кўчанинг бу кўчанинг бу бетида баланд иморат бор. Иккинчи қаватнинг балконида яқинда ўн саккизга кирган бир қиз кафтини иягига тираб ўтирибди. Ўзи унча чиройли эмас, аммо ўн саккизга кирган қизнинг хунуги бўлмайди, буни биласиз. Бечора қиз келин аясининг пардоз қутисини титкилаб йўлакда юзига упа сураётганида акаси келиб қолиб бир тарсаки еганидан, ёнидан бир жуфт кино билети чиқиб қолиб гап топиб беролмай довдираганидан унинг неча ёшга кирганини билиб тургандирсиз. Бунақа иш ўн саккизга кирган қиз боланинг қўлидан келади.
Э, аяжонлар! Кўчадан куёвнавкар ўтса қавиб турган кўрпангизни супада қолдириб девордан қарайдиган, бувижонлар, ҳа, нима, ўн саккизга кирмай ҳатлаб ўтиб кетмагандирсиз. Кулманг, ўзларингиз ҳам худди шунақа бўлгансиз. йиғлагансиз, кулгансиз, хўрсингансиз, дўриллаган овоз эшитганингизда юрагингизда от ўйнаган.
Йўл ўртасида эзмаланиб гаплашиб келаётган икки кекса ўтиб кетгандан кейин, йигит жадал юриб балкон тагига келди. Унинг шарпасини сезган қиз бармоғини лаблари устига кўндаланг қўйиб қошларини керди-да, чироқни ўчириб ғойиб бўлди. Зум ўтмай, у йигит олдида пайдо бўлди. Ҳамма ёқни атир ҳиди тутиб кетди.
Иккови индашмай йўл ёқалаб кетаверишди. Анҳор томонга бурилишаётганда қиз мажнунтолнинг осилиб ётган новдасидан баргларни қисимида сидириб олди-да, йигитнинг устидан сочиб юборди. Йигит ундан қасдини олмоқчи бўлиб интилган эди, қочди. Кўприкка етмай йигит уни тутиб, бағрига босиб, ўпиб-ўпиб олди. Қиз унинг қучоғидан юлқиниб чиқиб, катта харсангга ўтириб қолди.
— Шунақасан-да, Анвар,— деди қиз ундан ўпкалагандек кулиб.
Анвар унга яқин келишга юраги дов бермай сал нарироқда хансираб турарди.
— Бўлди, энди — деди қиз жиддий оҳангда. —Энди нима қиламиз. Жуда бошим қотди-ку. Айтдим-ку, сен билан мендан киноартисти чиқмайди, деб.
Анвар қўл силтади.
— Кўришолмайди, режиссёрининг гапини қара, илм керак, дейди. Нима ўнинчини бекорга битириб қўйибмизми? Ролни берсину ўйнаганимизни томоша қилаверсин. Майли, кимлигимни уларга кўрсатиб қўяман. Қурилишга бораман. Сен нима қиласан? Сенга нима, сендан артист чиқади. Сал кунда хизмат кўрсатган артист Умидахоним Болтаева бўлиб кетасан.
Умида шарақлаб кулиб юборди.
— Э, омон бўл-э, бўлмади. Аризамнинг устига бўлмайди, деган резолютсия қўйиб қайтиб беришди. Хайр, алвидо кино экрани! Тўқимачилик комбинатига ишга кираман. Ўша ерда ҳаваскорлар тўгарагидан ўсиб чиқаман.
Улар гоҳ куйиниб, гоҳ кулишиб анча пайтгача анҳор ёқалаб айланиб юришди.
Анвар билан Умида бир партада ўн йил ёнма-ён ўтириб ўқишди. Шу ўн йил ичида озмунча хаёл суришмади. Анвар кунига бир касб танларди, Гоҳ учувчи, гоҳ машҳур артист, гоҳ дипломат бўлиб дунё кезарди. Мана бугун ҳаммаси чиппака чиқди кетди. Умида бўлса қайси журналда киноартистларнинг сурати чиқса қирқиб олар, ҳинд қизларига ўхшайман, деб икки қошининг ўртасига хол қўйиб, капрон шарфга пистон қадаб кунора
1 2 3
» Teglar:mavjud emas!
Boshqa hikoyalar
студент билан
Салом реал хаётий воқеа. Мен исмим Б. 80-йилман хамшира буб ишлаганман эрим харбийда ишледи шунинг учун қучиб юрамиз воха водий қилиб кушни вилоятни центрига ишга кучириш
Yangi kelin 4 qism
Qaynukasi uni poylawni bowlapti. U mavludani har bir bosgan qadamini bilib yurgan edi. Bir kuni mavluda telda gaplawib yotgan ekan. Qaynukasi ewitib qolibdi. Qarasa mahmu
Яндекс.Метрика
© PORNUZ.RU | 2017-2020